Тошкeнтдаги Турин Политeхника унивeрситeтининг қабул квотаси оширилди

ЖАМИЯТ 03.05.2016, 11:48
Тошкeнтдаги Турин Политeхника унивeрситeтининг қабул квотаси оширилди

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетининг 2016/2017 ўқув йили учун қабул квотаси оширилди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АК ахборот хизмати хабар беради.

2016 йилда Тошкентдаги Турин политехника университети бакалавриат босқичига 100 нафар кўп талаба қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 апрелдаги қарорига асосан тасдиқланган қабул квотаси 350 тагача оширилди. Магистратура босқичига эса 25 киши қабул қилинади.

Қабул квотасини ошириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторидаги корхоналар, хусусан, автомобилсозлик, энергетика, ахборот технологиялари соҳасида олий маълумотли мутахассисларга бўлган талаб йилдан йилга ўсиб бораётганлиги билан боғлиқдир.

"Машинасозлик технологияси" мутахассислигига 200 нафар, "Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари" йўналиши бўйича 100 нафар, "Энергетика" ва "Саноат - фуқаролик қурилиши ва архитектура" мутахассисликлари бўйича эса 25 нафардан талабалар қабул қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1