1

Тошкентда ОАВ Давлат органларининг очиқликни таъминлашнинг муҳим омили мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 03.05.2016, 16:18
Теглар: ОАВ
Тошкентда ОАВ Давлат органларининг очиқликни таъминлашнинг муҳим омили мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди

Пойтахтимизда 3 май куни “Оммавий ахборот воситалари жамоатчилик билан мулоқотни ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, ЕХҲТ, ЮНЕСКО ва Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда депутатлар, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, вазирликлар, идоралар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди. 

Анжуманда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг замонавий асосда фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилгани, давлат ташкилотлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида самарали жамоатчилик мулоқотини шакллантиришда ОАВнинг роли ва аҳамияти тобора ошиб бораётгани, соҳада халқаро ҳамкорлик ривожланаётгани қайд этилди.

Мамлакатимизда соҳа ходимларининг жаҳон журналистикасининг илғор иш услублари ва ютуқларини ўрганишига катта эътибор қаратилмоқда. Жаҳоннинг етакчи медиакомпаниялари журналист ва мутахассислари иштирокида ўқув-тренинглар, семинарлар ўтказилмоқда. Ҳар йили кўплаб журналистлар хорижий мамлакатларда малака ошириб қайтмоқда. 

Конференцияда давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини, ОАВнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, жамоатчилик фикрини ўрганишнинг янгича усул ва технологияларини ривожлантириш, аҳоли хабардорлигини янада оширишда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги ва бу борада хорижий давлатлар тажрибасига оид қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди, маърузалар тингланди.

Шарҳлар

2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди

03.01.2022, 15:38

2021 йил якунларига кўра, дунё бўйича 45 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси маълум йил якунлари бўйича берган ҳисоботида айтиб ўтди. Маълум...
ОАВ ходимлари бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

25.12.2021, 21:45

Хабар берганимиздек, бугун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа журналистлар ва...
Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди

17.09.2021, 12:26

Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг котиби  Худоёр Маматов маълум қилди.Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлардан ҳар бир жараёнга холис ёндашишни сўради

06.11.2019, 18:36

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга, билдирилган муносабатга нисбатан холис ёндашишларини сўради.Бугунги кунда юртимизда демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, барча соҳаларда шаффофликни таъминлашга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1