АсосийJamiyat

Сирғали машина бозорида Матиз 15 миллионга сотилди

Сирғали машина бозори бу якшанба ҳам одамлар билан гавжум бўлди. Бозорда миллий автомобилларимиз нархи уларнинг ишлаб чиқарилган йили, техник ҳолати ва рангига қараб ўзгариб турибди

Ишлаб чиқарилган йили 2012-13 йилларгача бўлган миллий автомобилларимизда яна нархлар тушгани кузатилди. 

Carzone нашрининг кузатуви жараёнида ушбу автомобиллар қуйидаги нархларда ҳарид қилинган

COBALT III (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й, юрган масофаси – 32 500 км) – 8 100 ш.б.,

LACETTI I (ишлаб чиқарилган йили – 2008 й, юрган масофаси –42 000 км) – 8 500 ш.б.,

LACETTI III (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 33 000 км) – 10 000 ш.б.,

SPARK III (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 65 000 км) – 5 500 ш.б.,

SPARK II (ишлаб чиқарилган йили – 2010 й, юрган масофаси – 229 000 км) – 4 400 ш.б.,

NEXIA COHC (ишлаб чиқарилган йили – 2006 й, юрган масофаси – 230 000 км) – 4 600 ш.б.,

MATIZ (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 177 000 км) – 2 300 ш.б.,га харид қилинди.

Бундан ташқари 2015 йилда ишлаб чиқарилган янги CAPTIVA III  – 25 000 ш.б., 2013 йилда ишлаб чиқарилган 70 000 км масофа босиб ўтган ушбу русумдаги автомобиль– 20 000 ш.б., 2013 йилда ишлаб чиқарилган MALIBU II – 43 000 км – 13 500 ш.б., NEXIA – 5000 ш.б., СOBALT – 7000 ҳамда Spark автомобилларини эса 5000 ш.б. сотувга қўйилгани кузатилган.

Бошқа янгиликлар