Куни кеча «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Навоий» аэропортидан Теҳроннинг Имом-Хомейни аэропортига илк юк ташиш рейсини амалга оширди.
Мазкур рейс Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ушбу соҳадаги муносабатларга илк тамал тошини қўйди. Мазкур рейс орқали Эронга 35,5 тонна юк юборилди.
Эрон пойтахтига амалга ошириладиган доимий рейслар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожланишига хизмат қилади.