АсосийSport

Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирда кумуш медалга сазовор бўлди

'Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирда кумуш медалга сазовор бўлди'ning rasmi

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида синхрон сузиш бўйича Светлана Ромашина кубоги учун халқаро турнир ўтказилмоқда.

2006-2008-йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ташкил этилган мазкур мусобақада Россия, Ўзбекистон, Туркия, Чехия, Сербия каби қатор давлатлардан келган спортчилар совринли ўринлар учун баҳс юритишяпти.

Дастлабки кунги мусобақалар якунига кўра мамлакатимиз терма жамоаси 2-ўринни эгаллади. 1-ўринни эса мезбон Татаристон Республикаси жамоаси банд этган бўлса, кучли учликка Донеск вилояти вакиллари якун ясашди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси ушбу турнирда соло, дует, жамоавий ва комбо мусобақаларида иштирок этишмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар