1

Асакада ёнғин оқибатида «Дамас» автомобили ёниб кетди

ЖАМИЯТ 05.05.2016, 14:32
Асакада ёнғин оқибатида «Дамас» автомобили ёниб кетди

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 142 та ёнғинлар қайд этилган. 

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган. Ушбу ёнғинларда 579 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 670 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи З.Рахмоновнинг хонадонида пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини бузилиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 25 кв.м. майдонда том қисми ва ховлисида турган «Дамас» русумли автомобили ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи фуқаро Х.Икрамовнинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонасининг 70 кв. метр майдонда ҳамда қўшнисининг молхонасини 30 кв. метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро М.Ботировнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 150 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1