АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Фуқаролар йиғинлари сайлови бошланди

Ўзбекистонда 5 майдан фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг навбатдаги сайловини ўтказиш муддати 2016 йилнинг май-июнь ойлари этиб белгиланган. Бўлажак сайловда 9 минг 764 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 99 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланади. 

Сайлов жараёнида фуқаролар ўзлари танлаган, муносиб номзодга овоз беради. 

Йиғилишга раислик қилувчи кўрсатилаётган ҳар бир номзодни таништириб ўтади. Номзодлар ҳам ўзининг дастури ва истиқболдаги режаларини баён этади. 

Очиқ овоз бериш ҳар бир номзод бўйича ишчи гуруҳига келиб тушган таклифлар тартибига қараб ўтказилади. Фуқаролар йиғинида ҳозир бўлган фуқароларнинг ярмидан кўпроқ овозини олган номзод ғалаба қозонган саналади. Саноқ комиссияси овозлар сонини ҳисоблаб, фуқаролар йиғини қарорини эшиттиради. 

Яширин овоз беришда фуқароларнинг ўзи хоҳлаган номзодга ҳеч кимнинг назоратисиз овоз бериши таъминланади. Овоз бериш бюллетенлари фуқаролар йиғинларига саноқ комиссияси томонидан овоз беришдан олдин тарқатилади. Бюллетенлар Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланган намунада ва шаклда тайёрланган.

Бошқа янгиликлар