“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Воронежга қатнов очилгани ҳақида эълон қилди.
Жорий йилнинг 14 июнидан Воронежга янги мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилади. Қатновлар ҳафтасига бир марта сешанба кунлари замонавий А-320 лайнерларида амалга оширилади.
Қатновларни бажариш жадвали HY– 715 қатнови: Тошкент - 18:55, Воронеж - 21:00
HY – 716 қатнови: Воронеж - 23:00, Тошкент - 04:40 (чоршанба).
Қатновларнинг бажарилиши ҳар бир жўнаб кетиш пункти бўйича маҳаллий вақтда кўрсатилган.