Sevimli

Нурсултон Назарбоевнинг учинчи куёви ўз лавозимини тарк этди

СИЁСАТ 17.01.2022, 22:13
Теглар: Тимур Кулибоев
Нурсултон Назарбоевнинг учинчи куёви ўз лавозимини тарк этди

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёвлари эгаллаб турган лавозимларини тарк этиши давом этади. Назарбоевнинг навбатдаги куёви Тимур Кулибаев "Атамекен" миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимини тарк этди. Бу ҳақда палата расмий сайти хабар бермоқда. 

"Бугундан бошлаб мен "Атамекен" миллий тадбиркорлар палатаси президиумининг раиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим", - деди Кулибаев. 

Собиқ раис ўз чиқишида ўзининг саккиз йиллик фаолиятини ҳам сарҳисоб қиларкан, ортда қолган вақт давомида "бизнес ва ҳукумат ўртасида конструктив мулоқот"ни ўрната олганини, "ишбилармонлик муҳити"ни шакллантирганини таъкидлади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23.45° небольшая облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1