Тошкент вилоятида талончилар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 18.05.2016, 14:08
Тошкент вилоятида талончилар қўлга олинди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда истиқомат қилучи 45 ёшли ёшли фуқаро мурожаат қилиб, икки номаъллум шахс 3-микрорайон ҳудудида Nokia русумли қўл телефонини тортиб олгани ва ўша заҳоти жуфтакни ростлагани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматихабар қилмоқда.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи  21 ёшли ва  20 ёшли фуқаролар содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.
 
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1