1

«Универсиада – 2016» мусобақаларининг финал босқичи 26 май куни старт олади

ЖАМИЯТ 18.05.2016, 14:27
«Универсиада – 2016» мусобақаларининг финал босқичи 26 май куни старт олади

Жорий йилнинг 26-29 май кунлари Фарғона шаҳрида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида – «Универсиада – 2016» мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтади. Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан жамоалар спортнинг 15 тури бўйича беллашади.

«Универсиада» ўйинлари 2000 йили Наманган вилояти, 2002 йили Бухоро, 2004 йили Самарқанд, 2007 йили Тошкент шаҳри, 2010 йили Андижон, 2013 йили Бухоро вилоятида ўтказилди. Жорий йилда Фарғонада ўтказиладиган «кичик олимпиада»га айни кунда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Фарғона давлат университети, Фарғона политехника инс¬титути, Фарғона олимпия захиралари коллежи спорт заллари замон талаблари асосида таъмирланиб, жиҳозланди. Фар¬ғона давлат университетида 3 200 ўринли футбол майдони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, учта волейбол майдони ва енгил атлетика йўлаклари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мусобақа иштирокчиларининг яшаши, овқатланиши ва мазмунли дам олиши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Фарғона давлат университети ва политехника институтининг талабалар турар жойи замонавий та`мирдан чиқарилди.

Спорт мусобақаларида 1068 нафар спортчи ва мураббий, 155 нафар ҳакам ҳамда юртимизнинг машҳур спортчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашиши кутилмоқда. Спорт мусобақалари 12 та замонавий спорт иншоотида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1