“Атлетико Мадри” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Сауль Нигез билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда Sports.ru нашри маълум қилмоқда.
"Матрасчилар" 21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномасини 2020/21 йилги мавсумнинг охирига қадар узайтирди.
Жорий мавсумда Сауль Ла Лиганинг 31 ўйинида майдонга тушиб, тўртта гол киритди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.





