АсосийJamiyat

Қувасойда ҳоким ёрдамчиларига электроскутерлар берилди

'Қувасойда ҳоким ёрдамчиларига электроскутерлар берилди'ning rasmi

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қувасой шаҳридаги ўрганишлар жараёнида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан йўлга қўйилган ишлар билан танишди.

Шаҳарнинг Исфарамсой ҳамда А.Навоий МФЙ ҳудудларида ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбарининг ишончи билан ишга киришган ҳоким ёрдамчилари, статистик маълумотлар йиғиш билан эмас, ҳар куни ҳеч бўлмаганда битта оилада тадбиркорликни йўлга қўйиш, битта фуқаронинг бандлигини таъминлаш каби аниқ вазифаларни ўзлари учун белгилаб олишлари шартлигини уқтирди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳоким ёрдамчиларига яратиб берилган шароитлар ҳам эътибор тортди. 30 та ҳоким ёрдамчисининг барчаси алоҳида хона, компьютер жамланмаси билан таъминланган, ҳар бирига дастлабки ва қўшимча тўловларсиз йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан электроскутерлар берилган.

    Бошқа янгиликлар