АсосийSport

Луис Суарес жароҳати туфайли уч ҳафтага сафдан чиқди

“Барселона” клуби ҳамда Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Севилья”га қарши (2:0) Испания Кубоги финалида жароҳат олгани ҳақида маълум қилгандик. 

Сўнгги маълумотларга кўра, тиббий кўрикдан ўтган Суареснинг сафга қайтиши учун уч ҳафта керак эканлиги маълум бўлди. У Америка Кубоги мусобақасининг дастлабки 10 кунини ўтказиб юборади.

Уругвайлик футболчи мазкур мусобақада терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги учинчи туригача соғайиб кетиши кутилмоқда. Гуруҳ босқичининг 3-турида Уругвай Ямайкага қарши куч синашади. Ушбу ўйин 13 июнь санасида ўтказилади.

 

Бошқа янгиликлар