Бугун, 24 май куни эрталаб соат 8:00 лар атрофида Тошкент шаҳри Ганга кўприги устида деярли бир вақтнинг ўзида 11 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
ЙТҲда кўприк устида йўлнинг қоқ марказида учта автомобиль бир-бирини уриб юборганини кўриш мумкин. Оқ рангдаги Spark автомобилининг орқасидан Cobalt автомобили, унинг орқасидан яна бир Spark автомобили келиб урган.
Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, мана шу уч автомобилга 5 метрча етмасдан соат 8: 30 ларда яна бир йўл-транспорт ҳодисасининг гувоҳи бўлишган. Мазкур ЙТҲ эса 6 та автомобиль иштирокида юз берган. Айниқса, авария иштирокчиларидан бири Epica автомобили жиддий зарар кўрган.
Нигора Хасанова исмли Facebook фойдаланувчисининг айтишича, у айнан мана шу кўприк устида яна иккита автомобиль иштирокидаги ЙТҲнинг ҳам гувоҳи бўлган. Интернет фойдаланувчисининг таъкидлашича, у ўша ҳудуддан ўтаётган пайтда ЙПХ ходимлари авария сабаблари ва оқибатларини ўрганаётган бўлган.
Мазкур учта ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
БУЮК БРИТАНИЯ БОШ ВАЗИРИ ХОТИНИГА 2 МИНГ ДОЛЛАРЛИК МИНИЛГАН МАШИНА ОЛИБ БЕРДИhttps://t.co/6ulOoDJKBQ pic.twitter.com/fYwutONOJs
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 24 мая 2016 г.
12.05.2023, 09:55
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...