1

«Ижтимоий фикр»: Ўзбекистонда ҳар ўнинчи йигит-қиз ўз тадбиркорлик лойиҳасини ривожлантиришга интилмоқда

ЖАМИЯТ 25.05.2016, 14:40
Теглар: Ўзбекистон
«Ижтимоий фикр»: Ўзбекистонда ҳар ўнинчи йигит-қиз ўз тадбиркорлик лойиҳасини ривожлантиришга интилмоқда

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, маънавият, келажакдаги режалар» мавзуида ижтимоий сўров ўтказди.

Сўров давомида билим олиш ёшларимиз ҳаётий қадриятлари тизимида муҳим ўрин эгаллаши тасдиқланди. Бу уларнинг интеллектуал салоҳиятини мунтазам оширишга бўлган интилишида ўз ифодасини топмоқда. Ёшлар олий таълимнинг педагогика, тиббиёт, иқтисодиёт, молия, ахборот технологиялари ва ҳуқуқ йўналишлари оммалашиб бораётганини қайд этган.

Ўтказилган тадқиқотда ёшлар бандлиги йил сайин ортиб бораётгани ва улар хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб этилаётгани маълум бўлди. 2016 йилги сўров натижаларига кўра, айни пайтда ҳар ўнинчи йигит-қиз ўз тадбиркорлик лойиҳасини ривожлантиришга интилмоқда.

Мустақиллик йилларида ёшларимиз онги ва дунёқараши кенгайиб, ватанпарварлик туйғуси мустаҳкамланиб бормоқда. Сўров натижалари шундан далолат берадики, ёшларимиз миллий ўзликни англашни халқимиз маънавияти, урф-одат ва анъаналари, давлат мустақиллиги, шонли тарихимиз, аждодларимизнинг бой мероси, она тилимиз ва маданиятимиз билан боғлайди. 

Сўровда қатнашган ёшларнинг аксарияти (94,3 фоизи) истиқлол йилларида ватанпарварлик туйғуси мустаҳкамланиб бораётганини қайд этган. Иштирокчиларнинг деярли барчаси, яшаш жойи, жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, бандлиги ва миллатидан қатъи назар, шундай фикр билдирган. Уларнинг таъкидлашича, ватанпарварлик Ватанга садоқат ва муҳаббат, уни ҳимоя қилиш, мамлакатимизнинг буюк келажаги учун курашиш, халқимиз тарихи, маданияти ва миллий анъаналарини билиш ва ҳурмат қилиш демакдир. 

Тадқиқот давомида соғлом турмуш тарзи масаласи ҳам ўрганилди ва  ёшларнинг аксарияти (88,3 фоизи) бунга риоя этиши маълум бўлди. Иштирокчиларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзи аввало спорт билан боғлиқ. Сўров натижаларига кўра, ёшларнинг 53,3 фоизи спорт билан мунтазам, жумладан, ҳар ўнинчиси профессионал даражада шуғулланади ва спорт разрядига эга.

Ўтказилган тадқиқот давомида аксарият ёшлар (90,8 фоизи) келажакда таълим муассасасида (олий ўқув юрти, коллеж ва лицейда) ўқиб, уни муваффақиятли битириш,  яхши мутахассис бўлиш ва муносиб касб эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланишни режалаштираётгани маълум бўлди. 

Ёшларимиз ўз ҳаётидан мамнун ва Ватанимиз билан фахрланади. Бу Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларга оид давлат сиёсати ҳаётга самарали татбиқ этилаётганининг ёрқин намунасидир.

 

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1