АсосийDunyo

Биргина январь ойида 90 миллион киши коронавирус юқтириб олган

'Биргина январь ойида 90 миллион киши коронавирус юқтириб олган'ning rasmi

Январь ойида дунёда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони бирданига 90 миллион кишига кўпайди, бу декабр ойига нисбатан 3,6 баробар, 2021 йилнинг январига нисбатан 4,7 баробар кўпдир. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шу тариқа, сайёрамизда пандемия билан касалланиш максимал даражага етди: биргина сўнгги ҳафтанинг ўзида дунёда 22 миллион кишида инфекция аниқланди, бу янги инфекция тарқалишининг бутун даври учун энг юқори кўрсаткич бўлди.

Бироқ, баъзи мамлакатларда касалланиш аллақачон пасайган. Шу фонда расмийлар асосий чекловларни, жумладан, ниқоб режимини ҳам бекор қилмоқдалар ва яқин орада коронавирус инфекциясини оддий шамоллаш каби даволашни бошлашларини эълон қилишмоқчи. 

Касалликнинг жиддий ўсишига қарамай, дунёда янги инфекция туфайли ўлим деярли ўсгани йўқ. Жумладан, январь ойида дунёда 233 мингдан ортиқ касалланган одам вафот этди, бу декабр ойига нисбатан атиги 10 фоизга кўп.

Энг юқори ўлим даражаси ҳали ҳам АҚШда кузатилмоқда. У ерда ҳар куни 3 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган ва бир ойда 65 мингга яқин киши коронавирус оқибатида ҳалок бўлган. 

    Бошқа янгиликлар