АсосийJamiyat

Чироқчидаги газ заправка ичида Камаз ёнди

'Чироқчидаги газ заправка ичида Камаз ёнди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Чироқчи туманидаги газ тўлдириш шохобчасида "Камаз-53212" юк автомобилида ёнғин юзага келганлиги бўйича ЙҲХББ маълумот берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 7 февраль куни соат 13:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, "Шўрқудуқ" МФЙ, "Торжилға" қишлоғи ҳудудидан ўтган «Самарқанд-Ғузор» автомобиль йўлида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида ҳайдовчи газ тўлдириш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан (улагич узилмасдан), "Камаз-53212" русумли юк автомобилини ҳаракатга келтирганлиги оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар