АсосийJamiyat

Русланбек Давлетов: "Энергетика вазирлигида икки нафар ходимдан иборат бошқарма бор. Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп"

'Русланбек Давлетов: "Энергетика вазирлигида икки нафар ходимдан иборат бошқарма бор. Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп"'ning rasmi

"Гарвард" стандартларига кўра, ташкилотларда етти ходимга бир раҳбар бўлиши лозим. Бироқ Ўзбекистонда битта ходимга керак бўлса иккита раҳбар тўғри келмоқда. Бу ҳақда бугун Адлия вазирлигида журналист ва блогерлар учун ташкил этилган ҳисобот учрашувида Русланбек Давлетов маълум қилди. 

"Бошлиқлар ва ижорчиларнинг бир-бирига нисбати бор. Бу илмий асосланган, Гарварднинг стандартлари бор: бирга етти бўлиши керак. Яъни, бир раҳбарга етти ходим бўлиши стандарт ҳисобланади. Раҳбар бошқачасини бошқара олмайди. Чунки, хотираси, имконияти етмайди. Бизда биттага учта ҳам тўғри келмаяпти. Аксинча, қарийб битта ижоричига иккита раҳбар тўғри келяпти. Масалан, Энергетика вазирлигида икки нафар ходимдан иборат бошқарма бор. Аммо бўлимида эса тўрт ходим ишлайди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бизда ижрочилар кам, раҳбарлар кўп.  — дейди Адлия вазири Русланбек Давлетов.

Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, вазифа ва ваколатлари бир хил ва такрор бўлган кўплаб ташкилот ва идоралар мавжуд. Уларни қайта кўриб чиқиш ва имкон қадар оптималлаштириш лозим. 

    Бошқа янгиликлар