“Барселона” клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа етакчилари Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес каталонияликлар сафида қолишини айтиб ўтди.
“Ишонч билан айтаманки, Месси, Неймар ёки Суарес “Барселона”дан кетмайди. Улар Каталонияда ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Умуман олганда, бу ерда тўп сураётган ҳар бир футболчи кетиш ҳақида ўйламайди. Ҳеч ким менга кетиш борасида мурожаат қилмади ва ҳамма учун хотиржамман. Месси билан бир неча ой аввал суҳбатлашганимда, “Барселона” унинг Европадаги сўнгги клуби бўлишини айтганди. У Европадаги фаолиятини айнан шу ерда тугатмоқчи, – деди Бартомеу.
Аввалроқ, Неймар ўз фаолиятини “Реал”да, Месси эса “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
УНИВЕРСИАДА МАШЪАЛАСИ ФАРҒОНАГА ЙЎЛ ОЛДИhttps://t.co/0lYxjCMqA0 pic.twitter.com/TFcQfcjxlq
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 26 мая 2016 г.