Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, айрим туманларда момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЛУТФИЙ ҒАЗАЛЛАРИГА КУЙЛАНГАН ЯНГИ АЛЬБОМНИ ТАҚДИМ ЭТАДИhttps://t.co/zGH1xPuIzk pic.twitter.com/yZFCxBVTsK
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 26 мая 2016 г.





