АсосийJamiyat

Марказдан олисда жойлашган Ғилон: 35 йилдан бери ҳужжатсиз яшаётган фуқаро, унинг хотини ҳамда болаларига гувоҳномалар берилди

'Марказдан олисда жойлашган Ғилон: 35 йилдан бери ҳужжатсиз яшаётган фуқаро, унинг хотини ҳамда болаларига гувоҳномалар берилди'ning rasmi

Шаҳрисабзда бир оиланинг биратўла 6 нафар аъзосига ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилди. Бу ҳақда ДХА Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз  тумани "Ғилон» қишлоғида яшовчи Сайдали Қодиров 35 йилдан буён касаллик билан курашади. Туман маркази қишлоқдан 70 км узоқликда жойлашганлиги учун у ерга бориб келишнинг имкони бўлмади. Бироқ ўтган давр мобайнида киндик қони томган юртда ҳужжатсиз яшаш бир қанча муаммоларни юзага келтиради. Эр ва хотин фарзандларини вояга етказди, уйлик- жойлик қилди.

Бугун мамлакатимизда 35 йилдан буён ҳужжатсиз  яшаб келаётган С.Қодиров ва турмуш ўртоғи М.Жўраева ҳамда уларнинг 4 нафар фарзандларининг кўп йиллик орзулари амалга ошди. Шаҳрисабз туман  ФҲДЁ бўлими томонидан уларга сайёр тартибда никоҳ гувоҳномаси ҳамда фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

    Бошқа янгиликлар