1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олмазор туманидаги “Нурафшон” маданият ва истироҳат боғида Facebook ижтимоий тармоғининг Maslahat.uz гуруҳи аъзолари томонидан уюштирилган ҳайрия тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида юзга яқин болага “Нурафшон” боғ маъмурияти томонидан аттракционларидан фойдаланиш учун махсус таклифнома, хусусий тадбиркорлар томонидан тақдим этилган ранг-баранг совғалар инъом этилди.

Болаларга тақдим этилган совғалар, байрам арафасида уларнинг шодлигига қувонч улашди.





