АсосийJamiyat

Андижонда 4 киши ис газидан вафот этди

'Андижонда 4 киши ис газидан вафот этди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 1 нафар, Асака туманида эса 3 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди. 

Вилоят ФВБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 14 февраль куни тахминан соат 10:30да Асака тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчилик қисмига ис гази билан заҳарланиш ҳолати бўйича хабар келиб тушади.

Тезкор гуруҳ томонидан тумандаги “Чек” МФЙда жойлашган “Асака зотли чорва” фермер хўжалиги биносида 3 кишининг жасадини топилади. 

Шунингдек, 12 февраль куни Андижон тумани “Исломобод” МФЙда яшовчи фуқаро М.Қ ва турмуш ўртоғи И.Қ. Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудида жойлашган, ўзига тегишли олма боғидаги ҳовлисида уйни иситиш мақсадида тоғорага чўғ олиб киришган ва номаълум этиологияли сабабларга кўра И.Қ. вафот этган, турмуш ўртоғи М.Қ. РШТТЁИМнинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва суд-мед экспертизаси белгиланган.

    Бошқа янгиликлар