Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиянинг “NoVo Agency” ташкилоти билан ҳамкорликда ушбу давлатда ҳамшира вазифасида ишлаш истагини билдирган фуқаролар учун Бухоро шаҳрида бепул немис тили курсларини таклиф этади.
Ўқув курси тингловчиларига:
- ўқув материаллари бепул тақдим этилади;
- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.
Номзодларга талаблар:
- 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
- тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;
- тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик диплом) ёки тиббиёт институтининг “Олий ҳамширалик” йўналишини (бакалавр дипломи юқори баҳоланади) тугатган бўлиши;
- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
- ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;
- курсларда қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
- Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши.
Шунингдек, “NoVo Agency” ташкилоти ва номзодлар ўртасида тегишли шартнома имзоланади.






