АсосийJamiyat

Сергели туманидаги автосалон ёниб кетди

'Сергели туманидаги автосалон ёниб кетди'ning rasmi

ФВВ юз берган ҳодиса тафсилотларни маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, тунги соат 03:30 да Тошкент шаҳар Сергели тумани кўчада жойлашган юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 03:36 да етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:10 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида дўконнинг 900 кв.м майдонда ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар