АсосийJamiyat

Наманганда 1-синф ўқувчиларини уйга вазифа қилмагани учун изза қилган синф раҳбари ишдан олинди

'Наманганда 1-синф ўқувчиларини уйга вазифа қилмагани учун изза қилган синф раҳбари ишдан олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 1-синф ўқувчиларини доскага чиқариб, руҳан синдирилаётгани мазмунида видеолавҳа ёритилди. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди. 

Хабарда айтилишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-“в” синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани  сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқартириб, қолган ўқувчиларга “уят” деб гапиртириб, изза қилдирган. 

Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг телеграмига жўнатган. 

Шундан сўнг, синф раҳбари  Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори Ойбек Мўйдинов, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Яшин Абдугофурофларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилгани, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маҳбуба Имомова жиддий огоҳлантирилган.

    Бошқа янгиликлар