1

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳардаги йўл қурилиш ишлари юзасидан расмий ахборот берди

ЖАМИЯТ 31.05.2016, 11:13
Теглар: Авто, Тошкент
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳардаги йўл қурилиш ишлари юзасидан расмий ахборот берди

Айни дамда Тошкентни катта қурилиш ва бунёдкорлик майдонига қиёслаш мумкин. Чор-атрофда улкан техникалар ғала-ғовури, йўлларда, массивларда катта кўламдаги ишларнинг олиб борилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Дарҳақиқат, жорий йилда пойтахт йўлларидаги автотранспорт оқимининг шиддат билан ошиб боришини инобатга олиб йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, марказий ва шоҳ кўчаларда транспорт оқимининг пасайишига, энг муҳими, йўловчи ва пиёдалар хавфсизлигига эришиш мақсадида жуда катта бунёдкорлик ишлари бошланди. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги алоҳида матбуот анжумани ўтказиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари орқали кенг жамоатчиликни хабардор этган эди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда режалаштирилган ишларнинг жадал бошлаб юборилгани, табиийки, кўплаб марказий ва шоҳ кўчаларда, йўл ўтказгичларда вақтинчалик тирбандликлар, бир сўз билан айтганда, ноқулайликларга сабаб бўлаётир. Шуларни ҳисобга олиб, шаҳар ҳокимлигида брифинг ташкил этилди. Унда пойтахт йўлларида трамвай линияларининг демонтаж қилиниши ҳисобига йўл қопламалари ўрнатиш ишлари, марказий магистраль кўчалардаги реконструкция ҳамда таъмирлаш жараёнлари, Нурафшон кўчасининг узайтирилиши ҳисобига бунёд этилиши режалаштирилган янги кичик халқа йўлини қуриш борасидаги ишлар, шунингдек Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан ўз йўналишида жорий йил якунига қадар амалга оширилиши мўлжалланаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳақида батафсил ахборот берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан:

Трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши муносабати билан қуйидаги кўчаларда йўл қопламалари тикланади: 

  1. “Сарикуль”, Меҳржон”, “8-март”, “Сайхун” кўчаларининг “Фарғона йўли” кўчасигача, Алиев, Фитрат, Темирйўлчилар кўчаларининг Шимолий вокзалгача;
  2. “Тараққиёт” кўчасидан бошлаб ТКАХЙ бўйлаб Шимолий вокзал, “Қушбеги” кўчаларидан то Шота Руставелли кўчасигача;
  3. Муқимий кўчасининг “Чилонзор Оқтепа” майдонидан Шота Руставелли кўчасигача;
  4. Уйғур кўчасининг “Самарқанд дарвоза” кўчаси билан чорраҳасидан ва Бешқайрағоч кўчасидан ТАХЙгача қисмида;
  5. Саккокий, Алмоний, Тўқимачи кўчаларида;
  6. Белтепа, Камарнисо кўчаларида;
  7. Ўрозбоев, Қора-қамиш кўчаларининг “Малика” айланмасигача бўлган қисмида. 

Тошкент шаҳрининг қуйидаги магистраль кўчалари реконструкция қилинмоқда:

  1. Ўзбекистон кўчасининг Амир Темур кўчаси чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси чорраҳасигача;
  2. Бобур кўчасининг Халқаро аэропортдан Нукус кўчасигача;
  3. Нукус кўчасининг Бобур кщчаси Мустақиллик кўчасигача бўлган қисмида;
  4. Шунингдек, Тошкент Халқаро аэропорти ҳудудида автотураргоҳ қуриш ишлари режалаштирилган.

Тошкент шаҳридаги қуйидаги йўл ўтказгичларнинг тоннель қисмларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади:

  1. Абдулла Қодирий кўчасидаги йўл ўтказгич ;
  2. Мустақиллик ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишувидаги йўл ўтказгич;
  3. Мустақиллик ва ТКАХЙ (Салор темир йўл кўприги ва автойўл кўприги) йўл ўтказгичи;
  4. “Дўрмон йўли” кўчасидаги йўл ўтказгич.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, пойтахтимизда Марказлашган ҳамда Республика Йўл фонди маблағлари ҳисобидан ҳам катта ҳажмда магистраль кўчаларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги 227-сон қарорига асосан :

  1. Мустақиллик кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;
  2. Амир Темур кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Қулоқтепа кўчасигача;
  3. Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчасидан Нукус кўчасигача;
  4. Мирзо Улуғбек кўчасининг Тараққиёт кўчасидан ТТЗ шоҳбекатигача;
  5. Дўрмон кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан “Боғишамол” кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ишлари амалга оширилади.

Марказлашган маблағлар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

  1. “Нурафшон” кўчасининг Беруний кўчасидан Чилонзор Оқтепа майдонигача узайтирилиши;
  2. Нукус кўчасини Муқимий ва Бобур кўчалари оралиғида узайтириш;
  3. Мирзо Улуғбек кўчасидан Оҳангарон шоссесигача “Тараққиёт” кўчасини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.
  1. Шота Руставелли ҳамда Муқимий кўчалари кесишувидаги йўл ўтказгич қурилиши марказлашган маблағлар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, айнан ушбу бош бошқарманинг жорий йил якунига қадар шаҳар ва туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларни буткул ва жорий таъмирлаш режалари қуйидагича:

  1. Х.Бойқаро кўчаси (ДСН биносидан Бектемир йўли кўчасигача бўлган оралиқ)
  2. Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан “Тараққиёт” кўчасидаги транспорт тоннелигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш)
  3. “Қорасарой” кўчаси (А.Қодирий кўчасидан “Қумлоқ” кўчасигача бўлган оралиқ)
  4. “Бешёғоч” кўчаси (“Самарқанд дарвоза” кўчасидан Масжид биносигача бўлган оралиқ)
  5.  “Катта Қаъни” кўчаси (Фозилтепа кўчасидан Ал-Хоразмий кўчасигача бўлган оралиқ)
  6. “Янги Юнусобод” кўчаси (Янги Шаҳар кўчасидан ТАҲЙгача бўлган оралиқ)
  7. Бобур кўчаси (Аэропорт йўли ўтказгичидан Нукус кўчасигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш)
  8. “Бешариқ” кўчаси ( “Иззат” кўчасидан 48-кўп қаватли уйгача бўлган оралиқ)
  9. “Янги Байналмилал” кўчасида йўл ва йўлакларни автотураргоҳ билан бирга буткул таъмирлаш
  10. Бобур кўчаси (Аэропорт майдонидан Шота Руставели кўчасигача бўлган оралиқ)
  11. “Нукус” кўчаси (Бобур кўчасидан “Тараққиёт” кўчасигача бўлган оралиқ)
  12. Яхё Ғуломов кўчаси (Мустақиллик шох кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган оралиқ)
  13. Абдулла Қодирий кўчаси (Рашидов кўчасидан Қори Ниёзий кўчасигача бўлган оралиқ)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

“Ҳурматли ҳамюртларимиз олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликлар, йўллардаги тирбандликларни тўғри тушунадилар, деб умид қиламиз. Зеро, пировардида улкан ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари энг аввало, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларнинг қулай ҳаракатланишлари, пойтахт кўчалари ва йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш, ҳаракатланишнинг бехатар бўлиши учун хизмат қилиши шубҳасиз.”


 

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1