1

Германияда поезд тагида қолган 91 ёшли аёл тирик қолди

ДУНЁ 01.06.2016, 13:59
Германияда поезд тагида қолган 91 ёшли аёл тирик қолди

Германиянинг Қуйи Саксония федерал ҳудудида яшовчи 91 ёшли пенсионер аёл поезд тагида қолди ва рельсларнинг ўртасига ётиб олиб, омон қолди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. Аёл жиддий тан жароҳати олмаган.

Исми-шарифи маълум қилинмаган пенсионер аёл Лангведел темирйўл станциясидан қарияларнинг юришига ёрдам берувчи металл суянчиқ билан ўтаётганда, тезлиги соатига 160 километр бўлган тез юрар поезднинг келаётганини кўрган. Аёл йўлдан ўтиб олишига кўзи етмай, рельснинг ўртасига ётиб олган, металл суянчиқни эса устига қўйган.  

Нашрнинг хабар беришича, поезд ҳайдовчиси зарба товушини эшитгач, бирор ҳайвонни босиб кетдим деб, рельсни кўриш учун тўхтаган. Ҳайдовчи фақатгина вагон тагига осилиб қолган  металл суянчиқни кўрган ва йўлида давом этган.

Бироздан кейин худди шу йўналишда келаётган бошқа бир поезд ҳайдовчиси рельслар орасида ётган аёлни кўриб қолиб, “Тез ёрдам” чақирган. Ҳозирда 91 ёшли аёлнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Полициячиларнинг айтишича, бундай омадли ҳолат камдан-кам вазиятларда учраркан. Рельслар орасида ётган одамнинг кийими шассининг бирор деталига илиниб қолиб, ўлиши ёки ҳаракатдаги бошқа бир поезд тагида ҳалок бўлиши мумкин экан.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1