Бугун, 24 февраль куни Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис, вакилларимиз энди Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этишади.
Қуръага натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка билан "C" гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабарига кўра илк учрашув 8-июнь куни Шри Ланка жамоасига қарши ўтказилади.
Осиё Кубогига ҳар бир гуруҳ ғолиблари ва 5та энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари йўлланма олишади.






