1

Мисрлик журналист ўғлига Путин деб исм қўйди

ДУНЁ 01.06.2016, 19:55
Мисрлик журналист ўғлига Путин деб исм қўйди

Мисрлик журналист ва таржимон Мўмин Мухтор дунёга келган ўғил фарзандига Путин деб исм қўйди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

У бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасида хабар қолдирган: “Яратганга минг бор шукур, менга ўғил фарзанд инъом этди, унинг исми Путин Мухтор”, деб ёзди Мўмин. У ўзининг бу ҳаракатини “Дунёда юзлаб Владимирлар мавжуд, аммо Путин ягона” деб изоҳлади.

Унинг изоҳларини шарҳлаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Путиннинг отаси” бўлганлиги билан қутлаб: “Путиннинг отаси, уни Кремлдагидан кам бўлмаган шароитда вояга етказинг”, деб ҳазил табриклари йўллашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1