1

Муниса Ризаева севган инсонининг хиёнатидан ўзига келолмаётганини айтди

ШОУ-БИЗНЕС 03.06.2016, 16:55
Теглар: Муниса Ризаева
Муниса Ризаева севган инсонининг хиёнатидан ўзига келолмаётганини айтди

Бу хонанда ҳақида турли гап-сўзлар эшитишга ўрганиб қолганмиз.  Айниқса сўнги беш йил ичида дўстлар хиёнати,  ижодий инқироз қаддини бироз буккандек бўлди-ю, лекин феълидаги қатъият унинг  синишига йўл қўймади. Ўз соҳасининг фидоийси, меҳнаткаш ижодкор — Муниса Ризаева “Даракчи” газетасига интервью берди.

Хусусан, хонанда сўнгги пайтларда тушкунликка тушиб қолгани ҳақида гапириб, унинг сабабларини қуйидагича изоҳлади: 

“Бу ҳолат шахсий ҳаётимдаги воқеалар билан боғлиқ. Матбуотга расман эълон қилмаган бўлсамда, ҳамкасбларим, яқинларим турмушга чиқишни режлаштираётганимни билишарди. Тўй кунини ўтган йилдаги концертимдан кейинга режалаштиргандик. Аммо севган инсонимнинг хиёнати туфайли тўйимиз тўхтатилди. Шундан кейин уч ой ўзимга келолмадим. Қалб жароҳати битиши қийин экан. Уни унутиш мақсадида, кўпроқ сайёҳатда юришга ҳаракат қилдим. Ҳозир бу ҳақда бироз осон гапиряпман. Аммо уч ой олдин “нега хиёнат қилди?”, “одамлар тўйим ҳақида сўрашса нима дейман?”, каби саволлар ич-этимни кемириб адо қилганди. Қолаверса, санъакторлар доим барчанинг диққат марказида бўлишади. Очиғи, яна гап-сўзларга қолишдан қаттиқ хавотирга тушгандим. Чунки салбий гапларни эшитиш осон эмас. Аммо вақт ҳамма нарсага даво экан. Орадан ойлар ўтиб, энди-энди уни унута бошладим... Ҳаётнинг турли зарбаларига чидаш учун инсоннинг иродаси кучли бўлиши керак экан. Бундан кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман”.

Муниса Ризаева билан тўлиқ интервьюни яқин соатларда сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

Шарҳлар

"Куёвболанинг ёши мендан кичик". Муниса Ризаева турмушга чиқаётгани ҳақида маълум қилди (видео)

08.01.2021, 10:17

Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлган жонли савол-жавоб эфири чоғида маълум қилди. Хонанадага ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир қанча...
Муниса Ризаевани товламачиликда айблашди

13.03.2020, 18:21

Муниса Ризаева ўз инстаграмдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаштирди. Унда хонанда мухлислари уни товламачиликда айблашаётганлигини айтмоқда. Бу ҳақда ҳонанданинг интаграм саҳифасига илова қилиб Аниқ.уз хабар берди.Хонанда ва...
​Муниса Ризаева 700 доллар муҳокамаларига жавоб берди

30.09.2019, 18:41

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram’даги саҳифасида тўй ва маросимлардаги «бирров» хизмати нархи муҳокамаларга сабаб бўлгани учун ушбу фикрларга ўзининг муносабатини билдириб ўтди.Муниса Ризаеванинг таъкидлашича, у...
Муниса Ризаева туғилган кунини нишонлади (видео)

23.10.2018, 09:50

Ўзбек эстрадаси юлдузи Муниса Ризаева туғилган кунини нишонлади.Ўзининг доимий хит тароналари ва бетакрор клиплари билан ажралиб турадиган хонанда 32 ёшни қаршилади. Хонандани мухлислари ва дўстлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1