Британиянинг Солфорд шаҳрида яшовчи Стюарт Бойд янги паспорт олгач, суратда Адольф Гитлерга ўхшаб қолганини кўрди. У паспортдаги суратини Facebook саҳифасига жойлаштирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Эркак 50 ёшга тўлгандан кейин паспортини алмаштирган. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олгач, муваффақиятсиз равишда суратга тушириш натижасида, соқоли қиртишлаб олинган юзига мўйловга ўхшаган қора доғ тушиб, Адольф Гитлерга ўхшаб қолганини сезган. Шундан кейин у паспорт хизматига қайта паспорт олишни сўраб, ариза билан мурожаат қилган. Паспорт хизмати ходими узр сўраб, ҳужжатни қайтаришни, қайта паспорт олиш бепул бўлишини тушунтирган. Агар паспорт хизмати ҳужжатни қайтариб олмаганда, Стюарт Бойд “фюрер” қиёфасида яна ўн йил яшашга мажбур бўларди.