1

Тошкентдаги Кадишева бозори ёпилди (Фото)

ЖАМИЯТ 06.06.2016, 13:01
Теглар: Бозор
Тошкентдаги Кадишева бозори ёпилди (Фото)

Бугун эрта тонгдан Кадишева номи билан машҳур бўлган “Авиасозлар деҳқон бозори” дарвозаси олди ҳеч нимага тушунмаган харидорлар билан тўлиб-тошди. Улар ёпиқ дарвозадан бозор ичкарисидаги тартибсизликни кузатишди, деб хабар берди “Новости Узбекистана” нашри.

Бозор якшанба куни одатдаги тартибда ишлади. Бугун соат 8.00 дан бошлаб барча чодир ва соябонлар бузиб ташланди, дўконлар ёпилди. Бозор ёнидаги устунга “Санитария куни” деган ёзув илиб қўйилган. Бозор маъмурияти бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермаган. Гувоҳларнинг айтишича, кеча бу ерда санитария ва солиқ ходимлари томонидан бир қанча текширувлар ўтказилган, шундан кейин бозор ёпилган. Бир қанча гўшт, сабзавот, мева-чева, буюм савдо расталари кечаси бузиб ташланган. 

“Новости Узбекистана” сайти таҳририяти Яшнабод туман ҳокимияти маъмурияти билан боғланганда, улар бозорни бузиб ташлаш, қайта реконструкция қилиш ҳақида гап бўлмаганлигини, “Санитария куни” муносабати билан ёпилганлигини, бугун тушдан кейин бозор дарвозалари очилиб, одатдаги тартибда иш бошлашини билдирган.

Шарҳлар

Статқўм марказий деҳқон бозорларидаги нарх-навони маълум қилди

15.10.2021, 09:06

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. 13 октябрь ҳолатига бозорларда суякли мол...
"Абу-Сахий" бозорида ётиб юрган аёлнинг шахси аниқланди (видео)

06.11.2019, 00:27

4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Абу-Сахий” бозори атрофида уйсиз қолган кекса ёшдаги онахон кўчада ётиб кун кечираётгани ҳақида видеохабар тарқалди. Мазкур...
​“Чорсу”даги дўконлардан бирида ўғирлик фош этилди

11.07.2017, 11:20

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 16:30ларда, муқаддам судланган Мусаева Зарифа Турсунқул қизи, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори...
​“Абу сахий” бозори яқинида “универсал” ўғирлик содир этган шахс ушланди

19.05.2017, 12:10

2017 йилнинг 14 май куни Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ёнида 1984 йилда туғилган Зангиота тумани Бобур кўчаси 1А уйда яшовчи фуқаро Сафаев Шуҳрат...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1