АсосийDunyo

Истанбул марказида портлаш содир бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳри Везнежилер туманида портлаш юз берди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Портлаш эрта тонгда шаҳарнинг сайёҳлар билан гавжум бўладиган тарихий туманида юз берган. Ҳодиса оқибатида бир неча икши яралангани айтилмоқда. Портлаш содир бўлган ҳудудга шошилинч тиббий ёрдам машиналари жалб қилинган. 

Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг маълумотларига кўра, террорчиларнинг мақсади полиция автобусини портлатиш бўлган. 

Теракт жавобгарлигини ҳозирча бирорта ҳам террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олмаган.

    Бошқа янгиликлар