Япониялик олти ёшли Рюдзи Имаи “Кичкина Брюс Ли” деган ном олди, деб хабар берди “Deti.mail.ru” нашри.
Болакай машҳур киноактёр, кунг-фу устаси Брюс Ли ҳақидаги фильмларни севиб томоша қилади ва унинг ҳаракатларини, юз ифодасини айнан такрорлай олади. Рюдзининг ота-онаси Facebook даги саҳифасига унинг суратларини мунтазам равишда жойлаштириб боради, YouTube да нунчаклар ёрдамида моҳирона бажарган машқлари видеороликларини ҳам намойиш этишди. Бу роликларни ижтимоий тармоқнинг миллионлаб фойдаланувчилари томоша қилиб, ҳайратга тушганлари ҳақида турли изоҳлар қолдиришган.
Рюдзи “Ажал ўйини” фильмидаги саҳнани худди Брюс Ли каби такрорлаганлиги учун фойдаланувчилар “Брюс Ли қайта дунёга келди” деган шубҳага боришди ва уни “Кичкина Ли” деб атай бошлашди. Рюдзига машқ қилишда отаси ёрдам беради.