Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати буни маълум қилди.
Хўш ушбу электробуснинг афзаллиги нимада?
Қайд этилишича, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган бу турдаги транспорт воситалари камхаржлиги билан ҳам қатор афзалликларга эга.
Хитойнинг “Zhongtong Bus со., Ltd” компаниясида ишлаб чиқарилган мазкур электробус 2,5 соат давомида оладиган тўлиқ қуввати билан 300-350 километр масофани босиб ўтади.
Маълумот учун, тажриба синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда йил охирига қадар вилоятга ушбу электробуслардан яна 100 та олиб келиниб, йўналишларга жойлаштирилиши режалаштирилган.






