Бугун тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудларда қор кўчиши хавфи ҳам бор.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлиши айтилади.






