Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома бўйича музокараларга киришди. Бу ҳақда L'Equipe хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ат-Тани клуб бошқарувчиларига ёрдам бермоқчи. У Мбаппени жамоада сақлаб қолиш учун, франциялик футболчининг истаган маошини беришга тайёр.
23 ёшли футболчи ҳозирча жамоа билан янги шартнома имзолашни истамаяпти. У фаолиятини "Реал"да давом эттиришни истамоқда.






