АсосийJamiyat

Бортида портловчи ускуна борлиги тахмин қилинган EgyptAir самолёти Урганчга фавқулодда қўнди

Мисрнинг EgypAir авиакомпаниясига тегишли А-320-220 авиалайнери Қоҳира-Пекин йўналишида (MS955 рейси) парвозни амалга ошираётганда чоршанба куни 8:00 да Урганч аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, ўзбек авиацион ҳукумати бортда портловчи қурилма борлиги ҳақидаги маълумот муносабати билан фавқулодда қўнишни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатни қабул қилди.

Айни пайтда самолёт хавфсиз ҳудудда. 17 экипаж аъзоси ва 118 йўловчи эвакуация қилинди. Тегишли хизматлар ҳаво кемасини кўрик ва текширувдан ўтказмоқда.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Урганч аэропорти самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш учун ёпилган.

Бошқа янгиликлар