Амманда ўтаётган Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги баҳсларнинг ярим финали доирасида бугун -54 кг вазнли Абдували Бўрибоев ҳиндистонлик рақибига қарши жангда ажойиб ҳаракат қилган бўлсада, якунда ҳакамлар ҳинд боксчисининг ғалабасини қайд этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари мазкур жанг натижаси юзасидан "протест" беришди. Жанг қайта кўриб чиқилди ва якунда Абдували Бўрибоев финал йўлланмасига эга чиқди.






