АсосийSport

Миржалол Қосимов "Локомотив"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

'Миржалол Қосимов "Локомотив"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди'ning rasmi

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" ва АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди. Бу ҳақда АГМК матбуот хизмати маълум қилди

"Мағлуб бўлишга ҳақли эмасдик, лекин бу футбол. Менимча, стадионга ташриф буюрган ҳамда телевизор орқали учрашувни кузатган мухлисларга ўйин маъқул бўлди. Чунки чиройли футбол гувоҳи бўлдик. Жанговар, шиддаткор ҳамда тезкорлик жиҳатдан икки жамоа ҳам кўнгилдагидек ўйин намойиш этди. "Локомотив" бу борада омадлироқ чиқди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Машаққатлар билан гол уриб, тезкор гол ўтказиб юбордик. Футболда ўзига яраша қонун-қоидалар бор. Иккинчи бўлимда ҳам яхши имкониятларга эга бўлгандик, улардан унумли фойдаланишимиз лозим эди. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади" деган нақл бор. Хатолар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Жароҳатланган ҳамда дисквалификацияга учраган футболчиларимиз бизга ёрдам бера олмаётгани сабабли учрашув сўнггида ўйинимизни кучайтира олмадик. Йигитларимизнинг ёғингарчилик бўлган ҳавода толиққани кўриниб қолди.  Авваллари фаолиятимда бу қадар кўп йўқотишларга дуч келмагандим. Йўқотишлар ҳам мен учун синов, бу ҳам ўз ўстимизда кўпроқ ишлашга ундайди".

    Бошқа янгиликлар