1

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдогарларига ҳукм ўқилди — ДХХ

ЖАМИЯТ 12.03.2022, 12:59
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдогарларига ҳукм ўқилди — ДХХ

Бугунги кунда ДХХ идоралари томонидан республикамиз ёшлари орасида истеъмоли оммалашиб бораётган турли хил гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг мамлакатимизга олиб кирилиши ҳамда сотилишига қарши мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, 2021 йилнинг октябрь ойида Давлат божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1993 йилда Наманган вилоятида туғилган “К.Ж.” ушланиб, ундан 2100 дона “Регапен” ва 1515 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. 

Аниқланишича, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 й.т., муқаддам судланган “З.Ж.” қирғизистонлик куръерлар томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига яширин равишда ўтказилган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи “К.Ж.”га мунтазам равишда юбориб турган. Ўз навбатида “К.Ж.” ушбу дори воситаларини пойтахт ҳудудида сотиш билан шуғулланган.

Ҳолат юзасидан “К.Ж.” ва “З.Ж.”ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг ҳукмига кўра, уларнинг ҳар бирига нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1