АсосийJinoyat

Тошкентда қалбаки АҚШ долларларини сотаётган ушланди

'Тошкентда  қалбаки АҚШ долларларини сотаётган ушланди'ning rasmi

Учтепа туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Қ. ва Д.Т.лар қалбаки купюраларни ўтказиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, жами 50 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларини фуқаро Н.га 32 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар