Божхона органлари томонидан республикамиз ҳудудига турли қинғир йўллар орқали товар-моддий бойликларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда олиб киришга бўлган уринишлар мунтазам фош этилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Аркбулоқ” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган “босма учун силикон” товарлари божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Даракчига Божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Натижада, божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида бошқа ном ва ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси код рақамлари билан таснифланувчи “тиш конденсацияси силикони” товарлари борлиги аниқланди.
Оғирлиги 3,5 тоннани ташкил этувчи мазкур товарларнинг қиймати 504 млн. сўмни ташкил этимоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштрув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






