1

Россиялик миллиардер ўғлининг тўйини катта дабдаба билан ўтказди(Фото)

ДУНЁ 08.06.2016, 15:50
Теглар: Тўй
Россиялик миллиардер ўғлининг тўйини катта дабдаба билан ўтказди(Фото)

Жамоатчилик Михаил Гуцериевнинг ўғлига қилган дабдабали тўйдан ҳали ўзига келмай туриб, муҳокама учун янги мавзу топилди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Москванинг “Сафиса” ресторанида ўтказилган тўйга фавқулодда катта миқдордаги маблағ сарфланди. “Ташир” гуруҳлари компанияси президенти, миллиардер  Самвел Карапетян ўғли, 23 ёшли Саркисни, грузиялик Саломея исмли қизга уйлантирди. 

Тўйга 500 нафар меҳмон, шу жумладан Россиянинг машҳур шоу-бизнес вакиллари ҳам ташриф буюрди. Тўй ўзининг дабдабаси, ҳашамдорлиги билан ҳаммани ҳайратга солди. Тўйхона табиий гуллар, дастурхон эса улкан тортлар билан безатилди. 

Ресторан эртакмонанд ўрмон шаклига келтирилиб, оппоқ гуллар билан ясатилган. Тўйда Алла Пугачёва, Григорий Лепс, Вера Брежнева ва Maroon 5 гуруҳи вакили Адам Левинлар қўшиқ айтган.

Саркис Карапетян яқинда энг ҳавас қиларли бўйдоқлар рўйхатида етакчилик қилган эди. Унинг отаси Forbes журналининг энг бой одамлари рўйхатида 26-ўринда туради ва даромади 4,6 милиард доллар деб баҳоланган.

Шарҳлар

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди (видео)

01.10.2022, 14:39

Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...
Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди

20.07.2022, 09:30

Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...
Ўзбекистонда тўйларни 100 кишилик қилиб ўтказишга рухсат берилди

20.09.2021, 10:56

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай...
Актёр Азиз Умрзоқов уйланди

19.08.2019, 20:34

Актёр ва шоумен Азиз Умрзоқов 17 август куни оила қурди. Азиз ва Заринахоннинг никоҳ оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1