АсосийJinoyat

Пойтахтга кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний киритиб турган қирғизистонлик куръерлар қўлга олинди

'Пойтахтга кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний киритиб турган қирғизистонлик куръерлар қўлга олинди'ning rasmi

Бугунги кунда ДХХ идоралари томонидан республикамиз ёшлари орасида истеъмоли оммалашиб бораётган турли хил гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг мамлакатимизга олиб кирилиши ҳамда сотилишига қарши мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.  

Хусусан, 2021 йилнинг октябрь ойида Давлат божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1993 йилда Наманган вилоятида туғилган “К.Ж.” ушланиб, ундан 2100 дона “Регапен” ва 1515 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.  

Аниқланишича, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 й.т., муқаддам судланган “З.Ж.” қирғизистонлик куръерлар томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига яширин равишда ўтказилган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи “К.Ж.”га мунтазам равишда юбориб турган. Ўз навбатида “К.Ж.” ушбу дори воситаларини пойтахт ҳудудида сотиш билан шуғулланган.

Ҳолат юзасидан “К.Ж.” ва “З.Ж.”ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

    Бошқа янгиликлар