2022 йил 12 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237238 (+69) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 3 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 6 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 12 нафари Тошкент вилоятида,
- 31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 234610 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.






