АсосийSport

“AFP-1” (Akhmat Fight Promotion) бокс турниридан олдин боксчилар иштирокида тарози, кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди

'“AFP-1” (Akhmat Fight Promotion) бокс турниридан олдин  боксчилар иштирокида тарози, кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Жорий йил март ойида юртимизда “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб бир қатор профессионал бокс кечалари ўтказилиши режалаштирилган. Шундай бокс оқшомлардан бири 14 март куни “Юнусобод” спорт мажмуасида ташкил этилади.

Бугун, 13 март куни  боксчилар иштирокида тарози, кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz журналисти хабар берди.  

“AFP-1” (Akhmat Fight Promotion) бокс турнири мақомидаги мусобақа профессионал боксга энди қадам қўяётган ёшларни халқаро майдондаги натижаларида сермаҳсулликни таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

14 март оқшомининг марказий жангида аралаш жанг санъатлари (ММА)да халқаро майдонда катта обрўга эга спортчи, ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев рингга чиқади. Бу унинг профессионал боксдаги илк жанги сифатида тарихга киради.

    Бошқа янгиликлар