АсосийSport

Бокс: 6 нафар ўғлонимиз ҳам Осиё чемпиони бўлди

'Бокс: 6 нафар ўғлонимиз ҳам Осиё чемпиони бўлди'ning rasmi

Аввалроқ 5 нафар ўзбек боксчи қизлари ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлгани ҳақида ёзгандик.

Айни дамда Спортни ривожлантириш вазирлиги берган хабарга кўра,  ўғил болалар ўртасидаги баҳслар ҳам якунига етиб, яна 6 нафар ўзбекистонлик Осиё чемпионига айланди.

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг финал жангларида терма жамоа аъзолари қайд этган натижалар билан танишинг:

  • -48 кг: Илҳомжон Эргашев ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди ва дастлабки олтин медаль қўлга киритилди.
  • -50 кг: Самандар Олимов қирғизистонлик рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди ва яна бир олтин медаль!
  • -52 кг: Суннатилла Ўктамалиев қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
  • -54 кг: Мироншоҳ Норқосимов таиландлик рақибига имкониятни бой берди ҳамда кумуш медални қўлга киритди.
  • -57 кг: Фаррух Тўлаганов қозоғистонлик боксчига ютқазиб қўйди, кумуш медаль!
  • -60 кг: Мирзакамрон Юнусов ҳинд боксчисига имкониятни бой берди ва яна бир кумуш медални тақдим этди.
  • -63 кг: Ҳожиакбар Қудратов ҳам кумуш медаль билан кифояланди, унда ҳам мағлубият.
  • -70 кг: Жаъфарбек Шахбозов иорданиялик рақибини мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.
  • -75 кг: Темурбек Абдуваҳобов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди. Навбатдаги олтин медаль!
  • -80 кг: Раҳмонжон Қодиров ҳиндистонлик рақибидан устун келиб, олтин медаль соҳибига айланди.
  • +80 кг: энг оғир вазнли боксчимиз Озодбек Алиев ҳам қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва терма жамоа ҳисобига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.

    Бошқа янгиликлар